Сделать свой сайт бесплатно

Реклама

Создай свой сайт в 3 клика и начни зарабатывать уже сегодня.

@ADVMAKER@

Омад сизга билимдонлар!

13.04.2012

Ҳар қандай билим баҳсларда синалади. Шу маънода ўтган ўқув йилидан бошлаб халқ таълими тизимида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ”Билимлар беллашувини” ўтказиш жорий қилинди. Асосий мақсад умумий ўрта таълим мактабларида ДТСда белгиланган талабларнинг бажарилиш ҳолатини мунтазам ўрганиб, таҳлил қилиб бориш, ўқувчилар билимларидаги бўшлиқларни аниқлаш ва уларни тўлдириш чораларини кўриш, иқтидорли  ўқувчиларни излаб топиш, уларнинг қобилиятларини рўёбга чиқариш, ҳар бир мактаб, ўқитувчилар ҳамда халқ таълимининг жойлардаги бошқарув идоралари фаолиятига баҳо бериш ва рейтингини аниқлашдир. Яқинда 2012-йил ўтказилган “Билимлар беллашуви” нинг 2-шаҳар босқичида мактабимиз шарафини ҳимоя қилиш учун 26 нафар ўқувчи фаол иштирок этишди ва 6 нафари 3-вилоят босқичида қатнашиш учун йўлланма олдилар. Булар: 7-“А” синф ўқувчиси Ибрагимов Ш; 7-“Б”синф ўқувчиси Холмуродова М; 8-“Б” ўқувчиси Норқулов Ш; ; 8-“Б” ўқувчиси Ҳазратов О; 8-“Г”синф ўқувчиси Исомуродова Ш; 6-“А” С.Нарзуллаева.лар шаҳарда 1-ўринни қўлга киритдилар.

 Эришилган ушбу катта ютуқ таълим муассасамизда зиммасидаги юксак масъулиятни дилдан ҳис этган, шогирдларига пуҳта сабоқ берган, фидойи ўқитувчилар фаолият кўрсатаётганлигининг ёрқин далилидир. Азиз билимдон ёшлар!Биз аминмизки, сиз яқин келажакда нафақат вилоят миқёсида,балки республикада ҳам юксак ўринларни эгаллайсиз.Жаҳон узра зингизнинг буюк аждодларга муносиб ворис эканлигингизни амалда исботлайсиз. Омад сизга билимдонлар!

 

 Рус тили ва адабиёт фани  ўқитувчиси Холиқова И. М.

 

Комментарии (0)Просмотров (498)


Зарегистрированный
Анонимно