Сделать свой сайт бесплатно

Реклама

Создай свой сайт в 3 клика и начни зарабатывать уже сегодня.

@ADVMAKER@

Maqolalar!!!

13.04.2012

  

                                                     Ҳазрат  Навоийни  ёд  айлаб.

 

Мустақил  ҳур  Республикамизнинг барча гўшалари    сингари   бизнинг  Зарафшон  шаҳар   8- умумий  ўрта  таълим  мактабида 9-  феврал  ғазал  мулкининг  султони Мир Алишер  Навоий  таваллуднинг 571 йиллиги  кенг  нишонланди.   Она тили  ва адабиёт   дарсларида  очиқ  дарслар  ташкил  қилинди. Шаҳар Маданият  ва спорт  ишлари бўлими   билан ҳамкорликда Ҳазрат  Навоийга  ҳурмат  ва  эҳтиром  рамзи  сифатида  “ Ҳазрат  Навоийни  ёд  айлаб” мавзусида  ғазалхонлик  кечаси  ўтказилди.

     Maктаб  фаоллар  зали  миллий руҳда безатилди . Алишер Навоийнинг  шоҳ  асари  ҳисобланган “Ҳамса” достонидан ўрин олган  “Ҳайрат-ул -аброр” ,“Фарҳод  ва  Ширин ” ,“Лайли  ва Мажнун” , “  Сабъаи сайёр ”, “ Саддий  Искандарий”  достонлари  қаҳрамонлари  саҳнада акс  эттирилди.   Тадбирга   шаҳар  Камолот  етакчилари , “Қурувчи” маҳалла йиғини фаоллари   таклиф  қилинди . Тадбирда Алишер  Навоий  қаламига  мансуб  ғазаллар  , рубoий  ва  туюқлар  ўқувчилар  томонидан   зўр  маҳорат  билан  ижро  этилди . Mактаб  мусиқа  фани  ўқитувчиси  Охунова Р томонидан куйланган  Навоий  қаламига  мансуб  “Фидо” ғазали  тадбир  иштирокчиларига  манзур  бўлди. Ҳазрат  ҳаёти ҳақидаги   саҳна  кўринишлари ,   Гули  ва Навоий  монологи  тадбирнинг  асосини  очиб  берди  . Тадбирда 8-Б синфнинг билимга  чанқоқ адабиётни  севувчи  Сафоева  Шодия ,Актамова Меҳринисо , Носирова  Рўзигул  , Темиров  Санжар , Худоёрова Турсунтош ,   Сафарова  Маржоналар  фаол  иштирок  этишди.

Ғазалхонлик  кечасига  ташриф  буюрган  меҳмонлар   ўзларини худди  Навоий  яшаган  ижод  қилган  даврга  тушиб  қолгандек бир  лаҳза  бўлсада Навоий билан ҳамнафас  яшагандек ҳис  қилишди  .

 Тадбир  барчада  катта таассурот қолдириб , қалбларга  завқ  улашди.

 

Мактаб   АРМ мудираси

Ширинова У.Н.

Миллат манглайида порлаган қуёш

 

Навоий ҳаётининг асл мазмунини одамларга яхшилик қилишда деб билган . У умр  бўйи  етим-есир , бева -бечора , ногирон ва муҳтожларга мурувват кўрсатиб келган, эл-юрти учун ўз ҳисобидан мадрасалар, шифохона, ҳаммомлар, йўл-кўприклар, боғ-роғлар бунёд этган, илм фан ва маданият аҳлининг чинакам ҳомийси бўлган, шунинг учун ҳам биз Навоийни одамийлик сифатидаги улуғ шахс деб атаймиз.

Навоий яхшилик ҳақидаги бир байтида шундай дейди:     

Яхшилик гар қилмасанг, бори ёмонлик қилмаса,

Ким ёмонлик қилмаса  қилғонча бордур яхшилик.

ондошларини бир-бирига нисбатан  меҳр- муҳаббатли бўлишга чақиради.

               

     ЎИБДЎ:                  Назарова М.И

 

 

 

Комментарии (0)Просмотров (264)


Зарегистрированный
Анонимно